Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняху суд ислоҳоти учун «амалий қадамлар» ҳақида ваъда берди
Бенямин Нетаняху бир неча ойлик оммавий норозиликларга қарамай, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга интилишда давом этмоқчи. Исроил бош вазири буни амалга ошириш учун мандатга эга эканлигига ишончи комил.

Фото: AP
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху бир неча ой давом этган оммавий намойишларга қарамай, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ўтказиш учун «амалий қадамлар» қўйишга ваъда берди. 18 июнь, якшанба куни Қуддусда бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилишида сиёсатчи мухолифатни Исроил президенти Ицхак Герцог воситачилигидаги музокараларни чўзаётганликда айблади.
Нетаняхунинг сўзларига кўра, парламентдаги мухолифат етакчиси Яир Лапид ва собиқ мудофаа вазири Бенни Ганц ўзини фақат мулоқотга тайёр қилиб кўрсатган, лекин аслида ҳукумат билан тил топишишни мақсад қилмаган.
«Шунинг учун биз шу ҳафта (19 июндан) учрашамиз ва амалий қадамлар қўямиз», — дея Нетаняху сўзларини келтирган dpa. Шу билан бирга, бош вазир ўтган йилнинг ноябрь ойида Кнессетга (Исроил парламенти) бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда ўзининг «Ликуд» партияси ғалаба қозонганини эслаб, ислоҳот «суд тизимини ўзгартириш бўйича олган мандатга мувофиқ амалга оширилишини» қўшимча қилди.
Айни пайтда, Яир Лапид аллақачон бу қарор «иқтисодга ҳалокатли зарба беради, хавфсизликни хавф остига қўяди ва Исроил халқини парчалайди» деб огоҳлантирган.
Март ойида Нетаняху норозилик намойишлари ва иш ташлашлар кўпайишига жавобан ташаббусни бир неча ҳафтага кечиктиришга ваъда берган эди.
Сўнгги ойларда ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги музокаралар муросага олиб келмади, дея қайд этади dpa. Мухолифат вакиллари 14 июнь куни судьяларни танлаш қўмитаси таркиби аниқлангач, муҳокамани давом эттиришини маълум қилди. Уларнинг тайинланиши ўнг қанот диний-консерватив ҳукумат томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларнинг асосий масаласи, дейди экспертлар.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АОКА тугатилди, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда
Ўзбекистон | 16:00
-
Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди
Ўзбекистон | 15:52
-
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади
Жаҳон | 15:52
-
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти
Иқтисодиёт | 15:48
Мавзуга оид

11:06
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

18:31 / 13.07.2025
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025