Буюк Британиянинг айрим ҳудудларида шлангдан сув ишлатиш тақиқланди
Жазирамада сувга эҳтиёж ортиши сабаб аҳоли шланг орқали сувни исроф қилиши эҳтимоли ортидан Буюк Британиянинг баъзи ҳудудларида коммунал компаниялар шланглар орқали сувдан фойдаланишни тақиқлади.
Буюк Британияда ёз ойларида иссиқ об-ҳаво рекордлари янгиланяпти. 2019 йилда энг иссиқ ҳарорат 38,7 даража бўлган, 2022 йилда эса 40,2 даража қайд этилган. Бу йилги ҳарорат ўтган йилгиларидан ҳам баланд бўладими ёки йўқми ҳозирча аниқ эмас. Лекин ёз келиши билан кўплаб боғбонлар насослар орқали боғларини суғоришади ва бунга ортиқча сув сарфланади.
Бунинг олдини олиш учун 26 июндан бошлаб Кент ва Сассекс ҳудудларида шланг қувурларини ишлатиш тақиқланди. Бундан ташқари, Корноулл ва Шимолий Девон округида ҳам насосдан фойдаланиш чекланган.
Бунда боғларни суғориш, машиналарни ювиш ва ҳовузларни тўлдириш учун шлангдан фойдаланиш тақиқланади. Қоидани бузганлар 1000 фунт стерлинг (1 277 доллар) жарима тўлашига тўғри келади.
Ҳар ўн дақиқада ўртача шланг 170 литр сув сарфлайди. Пуркагич бир соат ичида сарфлайдиган сув тўрт кишилик оила бир кун давомида ишлатадиган сувга тенг. Шунинг учун ҳам шлангларни тақиқлаш экология учун фойдали деб қараляпти.
Боғбонларга эса шланг билан суғориш ўрнига махсус идишларда фақат ўсимликлар тагига сув қуйиш усулидан фойдаланиш тавсия қилиняпти. Ёки турли йўллар билан ёмғир сувини тўплаб олиш ва уни суғориш мавсуми келгач ишлатиш мумкин.
Мавзуга оид
16:00
Сув хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш орқали 530 млн куб метр сув иқтисод қилинди
14:28
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024