Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган туман маълум қилинди
Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси тўғрисида маълумот тақдим этилди.
2023 йилнинг январь-май ойлари якуни билан Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 9 823,2 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, у 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2 132,8 млн АҚШ долларига ёки 127,7 фоизга кўпайди.
Шаҳар ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улуш (18,6 фоиз) 1 827,0 млн АҚШ доллари билан Миробод туманига тегишли.
Тошкент шаҳрининг туманлар кесимида ташқи савдо айланмаси:
- Чилонзор тумани 1 384,7 млн АҚШ доллари;
- Юнусобод тумани - 1 097,0 млн АҚШ доллари;
- Яккасарой тумани - 941,7 млн АҚШ доллари;
- Яшнобод тумани - 822,7 млн АҚШ доллари;
- Сергели тумани - 850,1 млн АҚШ доллари;
- Олмазор тумани - 767,0 млн АҚШ доллари;
- Шайхонтоҳур тумани - 696,8 млн АҚШ доллари;
- Мирзо Улуғбек тумани - 659,0 млн АҚШ доллари;
- Учтепа тумани - 280,1 млн АҚШ доллари;
- Бектемир тумани - 278,5 млн АҚШ доллари;
- Янгиҳаёт тумани - 147,9 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026
“Пешлавҳани уч марта ўзгартиришга тўғри келди” — тадбиркорлар Тошкент дизайн-кодидан нега норози?
22:59 / 26.04.2026
Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади
18:45 / 25.04.2026