ЕИ давлатлари Россияга қарши 11-санкция пакети бўйича келишиб олди
У мавжуд чекловларни четлаб ўтишга қарши курашишга қаратилган.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети бўйича келишиб олдилар.
«Бугун ЕИ мамлакатлари элчилари Россияга қарши 11-санкция пакети бўйича келишиб олдилар. Пакет санкцияларни четлаб ўтишга қарши чораларни ўз ичига олади», дейилади Швециянинг ЕИ вакиллиги хабарида.
Янги санкциялар рўйхатига украиналик болаларнинг ноқонуний депортациясига масъул бўлган 70 киши, россиялик ҳарбийларга ёрдам берган 30 дан ортиқ компания киритилган.
Янги санкциялар пакети 23 июнгача якунланиши кутилмоқда, шундан сўнг у ЕИ расмий журналида эълон қилинади.
Европа Иттифоқи санкцияларнинг ўнинчи пакети Россия банкларига нисбатан чеклов чоралари, Россиядан синтетик каучук ва битумни олиб киришни ва Россия ҳудуди орқали икки мақсадли товарларнинг транзитини тақиқлашни ўз ичига олган эди.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024
Зеленский РФ билан хавфсизлик кафолатларисиз сулҳ тузишни рад этди
13:49 / 09.11.2024