Ўзбекистон | 08:12 / 23.06.2023
2670
1 дақиқада ўқилади

1 июлдан тадбиркорларга маслаҳат хизмати йўлга қўйилади

Душанба ва пайшанба кунлари тадбиркорлар учун қонунчиликда белгиланган ёрдамлар бўйича онлайн тарзда маслаҳат берилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан «Тадбиркорларга маслаҳат» тамойили асосидаги хизмат жорий йилнинг 1 июль санасидан йўлга қўйилади.

Бунда ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари тадбиркорлар учун қонунчиликда белгиланган ёрдамлар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва кенгайтириш тўғрисидаги турли мавзулар бўйича онлайн тарзда маслаҳат берилади.

Қайд этилишича, ушбу маслаҳатлар бўйича барча мажбуриятни бажариш жамғарма мажбуриятида эмас.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий сўровлар ўтказиш жорий этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид