Собиқ “Алгоритм” заводи сотилди
“Алгоритм” заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди. Харидор – Strategic Development Team МЧЖ. Компаниянинг ягона таъсисчиси Фатхулла Садиков. У Havas супермаркетлар тармоғининг ҳам 70 фоиз улушига эгалик қилади.
E-auksion савдо платформаси орқали собиқ “Алгоритм” заводи бино ва иншоотлари (умумий майдони 16 гектар) Strategic Development Team МЧЖга 307 млрд 602 млн сўмга сотилди. Лот 292 млрд 955 млн сўм бошланғич нарх билан сотувга чиқарилган.
Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига кўра, харидор Strategic Development Team МЧЖ 2018 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Жорий устав фонди – 7 млн сўм. Фаолият йўналиши – тижорат фаолияти ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат бериш. Компаниянинг ягона таъсисчиси – Садиков Фатхулла Хайруллаевич, раҳбари сифатида Тулаганов Шерзод Нигманович кўрсатилган.
Маълумот учун, Фатхулла Садиков Havas супермаркетлар тармоғининг 70 фоиз улушига эгалик қилади. Шунингдек, "Adler group distribution", "Masshtab project", "Planet service plus", "Strategic development team", "Asvad-group", "Brand factory", "Division marketing agency", "Vedovec", "Gatter-group", "Servis-saida", "Kruiz" каби компанияларда ҳам улушларга эга.
Мавзуга оид
15:44 / 21.11.2024
Тошкентдаги International ва Lotte меҳмонхоналари хусусийлаштирилди
13:52 / 21.11.2024
Британия Ўзбекистонда давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи
11:04 / 19.11.2024
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин
17:10 / 18.11.2024