Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко: Беларус қўшинлари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди
Пригожин исёни пайтида Беларус армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди, деди Беларус раҳбари Александр Лукашенко.
Фото: БелТА
«Вагнер» ХҲК ва унинг раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни фонида Беларуснинг барча қуролли кучлари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда Беларус раҳбари Александр Лукашенко 27 июнь, сешанба куни республика зобитларига унвонларни топшириш маросимида маълум қилди.
«Россиядаги воқеалар содир бўлганда, мен армияни тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтириш бўйича барча буйруқларни бердим. Куннинг иккинчи ярмида армия, барча қуролли кучлар, жумладан полиция, махсус бўлинмалар тўлиқ жанговар шай бўлди», - дея Лукашенконинг сўзларини келтирган БелТА давлат ахборот агентлиги.
Шу билан бирга, Беларус раҳбарининг айтишича, мамлакатни тарк этган мухолифатчилар гўёки «қуролли исённинг бошқа сценарийсини (Беларусда) амалга оширишга» тайёр эканликлари ҳақида хабарлар чоп этган. Бироқ, Лукашенконинг сўзларига кўра, 2022 йил март ойида беларуслик кўнгиллилардан тузилган Калиновский полкининг вакиллари «чегара отрядлари» томонидан Беларусга киритилмаган.
«Вагнер» ХҲК исёни атрофидаги воқеаларда Беларуснинг роли ва бу масала бўйича Минскнинг позицияси мавзусида «айниқса, Россия оммавий ахборот воситаларида» жуда кўп «тушунарсизлик» бор эди, деди Лукашенко.
Мавзуга оид
11:43
Озод этилган беларуслар бошқалар озодлиги учун ҳам курашишга чақирди
12:10 / 13.12.2025
Беларусдан ерости туннели орқали Полшага 180 нафардан ортиқ ноқонуний мигрант кириб келди
13:10 / 11.12.2025
ЕИ Лукашенко режимига қарши янги санкциялар жорий этмоқчи
13:03 / 08.12.2025