Ўзбекистон | 19:57 / 03.07.2023
4615
1 дақиқада ўқилади

FlyArystan Остонадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Авиақатновлар ҳафтасига икки марта – душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.

Фото: FlyArystan

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Тошкент ва Остона ўртасида рейсларни йўлга қўйди. Дастлабки рейс билан 180 нафар йўловчи бугун, 3 июль куни Тошкент аэропортида қабул қилинди.

Авиакомпания сайтида хабар берилишича, парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.

FlyArystan Қозоғистоннинг арзон авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган. Лоукостер 2019 йилнинг майидан буён йўловчи ташиш билан шуғулланиб келмоқда.

FlyArystan авиакомпанияси узоқ танаффусдан сўнг 18 март куни Олмаотадан Самарқандга парвозларни қайта тиклаганди.

Air Astana раҳбари Питер Фостер FlyArystan авиакомпаниясининг бошқа шаҳарлари – Бухоро, Хива, Нукус, Қарши, Андижон, Наманган ва Фарғонага ҳам рейсларини йўлга қўйиш режалаштирилганини маълум қилган

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид