Григорий Лепс украинлар танкини йўқ қилган аскарга мукофот пули тўлади

Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс дрон ёрдамида жанг майдонида Leopard танкини ишдан чиқарган россиялик ҳарбийга 1 миллион рубл мукофот пули тўлади.
Хонанданинг инстаграм саҳифасида эълон қилинган видеода юзи ниқоб билан тўсилган ва чақирув белгиси «Веном» бўлган рус ҳарбийси банкнотлар дастасини кўрсатиб, мукофот пули олганини тасдиқлаган.
Лепснинг ўзи эса видео остида «Мен сўзларимга жавоб бердим», – дея изоҳ қолдирган.
Маълумот учун, шу йилнинг 14 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида россиялик бир гуруҳ санъаткорлар мамлакат ҳарбийларига шахсий маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам бериш бўйича ташаббусни илгари сурган эди. Унда жумладан, қўшиқчи Григорий Лепс ва Николай Басков Украина қуролли кучлари танкини ишдан чиқарган ҳар бир кишига бир миллион рубл тўлашга ваъда берган. Ташаббусга шунингдек, телебошловчи Юлия Барановская ва «Земляне» гуруҳи раҳбари Владимир Киселев ҳам қўшилган.
Россиялик санъаткорларнинг уруш тарғиботи билан фаол шуғулланаётгани уларнинг Россиядан ташқарида режалаштирган кўплаб концерт дастурлари бекор қилинишига ҳам сабаб бўлмоқда.
Жумладан, россиялик бир гуруҳ Z-артистлар иштирокида шу йил 20-21 май кунлари Тошкентда ўтказилиши белгиланган «Жара» фестивали ўзбекистонликларнинг бойкоти ортидан бекор қилинган эди. Бу фестивал бундан олдин Қозоғистон ва Озарбойжонда ҳам бекор бўлганди.
Шунингдек, Григорий Лепснинг Қозоғистонда, Олмаота областидаги Қўнаев шаҳрида 8 июл куни ўтиши режалаштирилган концерт дастури ҳам қозоқ фаолларининг қаршилиги билан бекор қилинди.
Григорий Лепс шу йил 23 октябрда Ўзбекистонда концерт беришни режалаштирган. Ушбу тадбирга ўзбекистонлик кўплаб фаоллар қаршилик билдираётганига қарамай, ҳозирча тадбир бекор қилингани йўқ.

3 июл куни Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Kun.uz мухбирининг концерт дастурини бекор қилиш ҳақидаги саволига жавобан «Ўзбекистонда санъатга тўсиқ йўқлиги»ни айтди.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Malibu-2 автомобиллари Ўзбекистонга Хитойдан юборилмоқда — UzAuto Motors
Ўзбекистон | 21:47
-
Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика комиссияси аъзолигига сайланди
Ўзбекистон | 21:43
-
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
Жаҳон | 21:39
-
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
Жаҳон | 21:25
Мавзуга оид

12:14 / 04.03.2025
Санъаткорларга «у ёки бу динни тарғиб қилмаслик» бўйича тушунтириш олиб борилди

23:39 / 06.07.2023
Григорий Лепснинг бойкот қилинган Тошкентдаги концерти бекор қилинди

18:11 / 05.07.2023
Украина элчихонаси россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги концертлари бўйича муносабат билдирди

22:43 / 03.07.2023