Жаҳон | 09:41 / 04.07.2023
5789
2 дақиқада ўқилади

Латвия россияликларга визалар беришни қайтадан бошлади

Латвия Ташқи ишлар вазирлиги ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилишини ва аризачи сафар мақсадини ҳужжатлаштириши кераклигини таъкидлади.

Фото: Globallookpress

4 июлдан бошлаб Латвия Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги элчихоналари ва консулликларида Россия фуқароларидан виза олиш учун аризаларни қабул қилишни давом эттиради. Бундай қарор «хавфсизлик бўйича жорий вазиятни баҳолаш ҳамда қўшни давлатлар ва минтақавий ҳамкорлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг» қабул қилинди, деб хабар берди 3 июль, душанба куни Delfi портали вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Латвия фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг оила аъзолари, Европа Иттифоқи ёки Швейцария фуқароларининг оила аъзолари, ҳуманитар мақсадда, масалан, яқинларининг жиддий касаллиги ёки дафн маросимида қатнашиш учун келмоқчи бўлганлар, шунингдек, ўз мамлакатида ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлган шахслар ариза топшириши мумкин. Латвия Ташқи ишлар вазирлиги ҳар бир ариза алоҳида кўриб чиқилишини ва аризачи ушбу тоифалардан бирига тегишли эканлигини ҳужжатлаштириши кераклигини таъкидлади. 

26 июндан бошлаб Латвия «Вагнер» ХҲК асосчиси Вагнер Евгений Пригожиннинг Россиядаги исёни муносабати билан Россия фуқароларидан барча турдаги визалар учун аризаларни қабул қилишни тўхтатди, Латвия ҳукумати буни «Россиядаги сиёсий воқеаларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган ривожи билан боғлиқ» деб атади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид