Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК томонидан 785 нафар хорижий кузатувчи аккредитациядан ўтказилди
Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалаларига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
МСК маълумотига кўра, мажлисда Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида комиссияга келиб тушган мурожаатлар, президент сайловида халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар бўйича кўрилган чоралар комиссия аъзолари томонидан муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Мажлисда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан ЕХҲТ ДИИҲБ, Бутун жаҳон сайлов органлари ассоциацияси, МДҲ, Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси каби ташкилотлар ҳамда бир қатор хорижий давлатлардан жами 401 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, маҳаллий оммавий ахборот воситалари 42 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди ва бу ҳақда қарор қабул қилинди.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловида аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчилар умумий сони 785 нафарни, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари умумий сони 1299 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 08.06.2026
Арманистондаги сайловларда Пашинян партияси етакчилик қилмоқда
21:43 / 07.06.2026
Арманистонда парламент сайловларида овоз бериш якунланди
21:35 / 20.04.2026
БМТ Бош котиби лавозимига тўрт нафар номзод кўрикдан ўтади
14:25 / 24.03.2026