Жаҳон | 15:59 / 05.07.2023
18929
6 дақиқада ўқилади

Харкив областига ракета зарбаси ва Бахмут атрофидаги жанглар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 496-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина президенти Володимир Зеленский  Запорижжя АЭС энергоблокларида «портловчи қурилмага ўхшаш предметлар» пайдо бўлганини айтди.
  • ЕХҲТ парламент ассамблеяси «Вагнер» ХҲКни моҳиятан террорчилик ташкилоти деб тан олди.
  • Макийивкада кучли портлаш рўй берди. Украина қуролли кучлари россияликларнинг қурол-яроғ омборига зарба берилганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Макийивкага зарба оқибатида 41 киши жабрланган, бир киши ҳалок бўлган. Аннексия қилинган «ДХР» расмийлари украин ҳарбийлари турар жойлар ва тиббиёт муассасаларига зарба берганини айтмоқда, лекин ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ўқ-дори омборида портлаш рўй бергани акс этган.
  • Белгород области губернатори Шебекино шаҳри ўққа тутилишидан етказилган зарар миқдорини 20 миллиард рублга баҳолади.
  • Россия қўшини Харкив областидаги Первомайский шаҳрини ўққа тутди, натижада 43 киши жабрланган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
  • Москва биржасида доллар курси охирги бир йилдан ортиқ вақт ичида илк бор 90 рублдан ошди.

Украинларнинг Бахмут атрофидаги юриши: эгалланган позициялар россияликларнинг жасадлари билан тўлган

Бахмут атрофида Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми давом этмоқда. Украин бўлинмалари Бахмутдан жанубдаги Клешчиевка қишлоғи чеккаларига кирган. Россиядаги манбалар «ДХР» бўлинмалари бу қишлоқни ташлаб чиққанини айтмоқда. Бундан ташқари, Украина қуролли кучлари шаҳарни шимолдан айланиб ўтишга қаратилган ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Украиналик фотографлар Константин ва Влада Либеровилар Бахмут яқинидаги фронт чизиғида бўлишди. Ўз инстаграмида улар бу жойда кўрганларини «биз мактабда ўқиган уруш ҳақидаги китоблар учун иллюстрациялар» деб таърифлашди. Либеровилар украин жангчилари яқинда эгаллаган позицияларда россиялик ҳарбийларнинг жасадлари қолганини айтиб беришган:

«Йигитлар уларни олиб чиқа олмайди, жасадлар миналанган. Позицияни қолдириб бўлмайди, россияликлар шу атрофда ва дарҳол ортга қайтишади. Бу блиндаж — бир неча юз метрлик ҳудуддаги ягона бошпана. Шунинг учун улар бу жасадлар устида ўтиришади ва ухлашади.

Иссиқ 35 даража. Нафас олиш қийин. Аммуниция эзади. Улар [жасадлар] қўрқинчли даражада. Фақат бу блиндаждагина эмас. Ҳужумга учраган бутун посадка [майдон] парчаланган жасадлар ва инсон танаси қисмлари билан тўла. Ҳаммаёқда — чивинлар. Жуда кўп чивин».

Россия ҳукумати бой берилган позициялардан жасадларни эвакуация қилиш масаласида изоҳ бермаган.

Бахмут яқинидаги фронт чизиғида россияликларнинг яқинда эгалланган хандақларида ўтирган украин аскарлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украин аскари яқинда эгалланган траншеяда, бу ерда россиялик ҳарбийларнинг жасадлари қолган
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Жанглар вақтида ҳалок бўлган россияликларнинг жасадлари
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг 3-десант-штурм бригадасининг Одуванчик лақабли жангчиси МК-19 гранатомётидан россияликларнинг позицияларини ўққа тутмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Россияликларнинг Харкив областидаги Первомайский шаҳрига йўллаган зарбаси

4 июл куни кундузи Россия қўшини Харкив областининг Первомайский шаҳрини ўққа тутди, деб хабар берган регион ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов. «Суспільне» нашрига кўра, шаҳар марказида портлаш фронтда ҳалок бўлган Малиш лақабли ҳарбий хизматчи Олег Фадеенко билан видолашув маросими чоғида содир бўлган. Фадеенко 3-алоҳида штурм бригадаси 1-штурм батальони разведкачилар взводи командири эди ва Бахмут атрофидаги жангларда ҳалок бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, «Искандер» ракетаси билан берилган зарба оқибатида 43 киши жароҳатланган, улардан 12 нафари болалар. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган. Саккизта кўп қаватли уй ва автомобиллар шикастланган.

Первомайский аҳолиси вакиллари зарба келиб тушган жойдан қочишмоқда
Oleksandr Magula / AP / Scanpix / LETA
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Первомайскийликлар зарбадан кейинги илк дақиқаларда
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Отишмадан шикастланган уйдан болани олиб чиқаётган киши
Oleksandr Magula / Global Images Ukraine / Getty Images
Турар жой атрофидаги автотураргоҳда ёниб кетган автомобиллар
Oleksandr Stavytskyy / Suspilne Ukraine / JSC UA:PBC / Global Images Ukraine / Getty Images
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Парамедиклар отишма вақтида жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
Первомайский аҳолиси вакиллари қўрқиб кетган қизчани тинчлантирмоқда
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA

Вуҳледар атрофидаги украин артиллериячилари

Вуҳледар атрофида жанглар давом этмоқда. Россияликларнинг 2023 йил январида шаҳарни эгаллашга уринишлари шаҳарнинг жануби-шарқидаги ҳовлиларга ўрнашиб олиши билан якунланган, аммо бу катта йўқотишлар эвазига рўй берганди. Ҳозир шу ҳудудда ҳам ва яқин атрофдаги Никольское шаҳарчаси учун ҳам жанглар кетмоқда. Россия кучлари Вуҳледар бўйлаб зарбалар йўлламоқда.

Украин аскарлари Вуҳледар атрофидаги фронт чизиғида патруллик қилмоқда
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевдаги «Она ватан» ёдгорлиги Америка байроқлари рангида

4 июл, АҚШ Мустақиллик куни кечқурун, Киевдаги «Она ватан» ёдгорлиги Америка байроғи рангларида ёритилди. Володимир Зеленский ҳам твиттер саҳифасида АҚШ фуқароларини Мустақиллик куни билан табриклади ва украинлар учун «бундай орзу, жасорат ва эркинликка шерик бўлиш катта шараф» эканини таъкидлади:

«Мустақилликка мардларгина эришади ва мардларнинг энг яхшиларигина эркинликни авлоддан авлодга ўтказишга қодир».

Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид