Ўзбекистон | 09:08 / 07.07.2023
4640
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бокуда музокара ўтказди

Вазирлар ҳамкорлик кун тартибининг барча йўналишларини янада фаоллаштириш юзасидан фикр алмашди.  

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан музокаралар ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, вазирлар ҳар қачонгидан ҳам кенг бўлган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибининг барча йўналишларини янада фаоллаштириш юзасидан фикр алмашди.  

Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида изчил фаолият юритиши алоҳида таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид