Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги энг йирик авиакомпания борт кузатувчиларни қабул қилмоқда
Фото: Uzbekistan Airways
Миллий авиаташувчи ўз авиапаркини доимий равишда тўлдириб, янги қатновларни йўлга қўймоқда, парвозлар сонини ошириб, янги кадрлар тайёрлашни давом эттирмоқда.
Агар сиз доимий изланишда бўлиб, қизиқарли ва барқарор иш излаётган бўлсангиз, Uzbekistan Airways энг романтик касб вакилларидан бири бўлишни таклиф қилади. Авиакомпания сизнинг таълимингизга сармоя киритади ва бутун дунё бўйлаб парвозларнинг кенг географиясини кафолатлайди.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
- Ёши 18 дан 26 гача;
- · Камида ўрта умумий маълумотга эга бўлиши керак ;
- Қизлар учун: бўйи 162 дан 175 сантиметргача;
- Ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиш;

Тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар (сканер қилинган):
- Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки ID-картаси;
- Иш ёки ўқиш жойидан маълумотнома;
- Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат;
- Яшаш жойидан маълумотнома;
- Фото 4х6
- Тўлдирилган анкета (юклаб олиш)
Uzbekistan Airways авиакомпанияси дастлабки тайёргарлик курсларини муваффақиятли тугатган барча номзодлар учун ўқиш нархини тўлашга тайёр.
Барча керакли маълумот авиакомпаниянинг wwwuzairways.com сайтида эълон қилинган.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026