Ўзбекистон | 09:41 / 07.07.2023
2989
2 дақиқада ўқилади

Спорт-таълим ташкилотларида овқатлантириш аутсорсинг асосида ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим ташкилотларида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг асосида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Белгилаб қўйилишича:

  • спорт-таълим ташкилотларида қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсингга ўтказиш спорт-таълим ташкилотларининг ташаббуси асосида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
  • спорт-таълим ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатлантиришни ташкил этишда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебели текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилади;
  • аутсорсинг асосида кўрсатиладиган хизматлар учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир календарь йилда бир мартда қайта кўриб чиқилади;
  • хизматлар аутсорсинг асосида ташкил этилиши муносабати билан тежалган давлат бюджети маблағлари, биринчи навбатда, спорт-таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини яхшилашга йўналтирилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда спорт-таълим ташкилотларида санитария-гигиена талабларига риоя этилиши юзасидан тасдиқланган жадвал асосида кўпи билан уч ойда бир марта ўрганишлар ташкил этади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги:

  • 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб камида 10 та спорт-таълим ташкилотларида овқатлантиришни аутсорсинг асосида ташкил этиш чораларини кўради;
  • 2024 йил 1 апрелга қадар спорт-таълим ташкилотларида хизматларни аутсорсинг асосида кўрсатиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид