Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти Литвадаги НАТО саммити олдидан Лондонга келди
Жо Байден Британия қироли Чарлз III ва бош вазир Риши Сунак билан учрашгандан сўнг, Вилнюсдаги НАТО саммитида иштирок этади, сўнг Ҳелсинкидаги Шимолий Европа ва АҚШ етакчиларининг учрашувига боради.
АҚШ президенти Жо Байден 9 июль, якшанба куни кечқурун Лондонга келди ва у ерда 10 июль куни Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва қирол Чарлз III билан учрашади. Байденнинг самолёти Станстед аэропортига етиб келганини Оқ уй тасдиқлади.
АҚШ ва Буюк Британия раҳбарларининг учрашувида 11 ва 12 июль кунлари Литвада бўлиб ўтадиган НАТО саммити, шунингдек, Украинадаги уруш муҳокама қилиниши кутилмоқда, деди Британия ҳукумати раҳбари матбуот котиби. Сиёсатчиларнинг бу учрашуви сўнги бир неча ой ичида бешинчиси бўлади.
Байденнинг Буюк Британияга ташрифи «мамлакатлар ўртасидаги яқин муносабатларни янада мустаҳкамлашга» ҳисса қўшади, дея билдирди Оқ уй. «Жисмоний ва иқтисодий хавфсизлигимиз учун янги ва мисли кўрилмаган муаммоларга дуч келганимиз туфайли, иттифоқларимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир», дея маълум қилди Сунак идораси.
Бундан ташқари, Байден 10 июль куни Виндзор қасрига ташриф буюради ва у ерда Буюк Британия қироли Чарлз III билан у тахтга ўтирганидан бери илк бор учрашади. Икки давлат етакчилари бир-бирини охирги марта қиролича Елизавета II дафн маросимида кўришган.
АҚШ президенти Чарлз III’нинг тож кийиш маросимида қатнашмади - делегацияга АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден бошчилик қилди. Оқ уй раҳбарининг йўқлиги ОАВ томонидан анъаналарга ўзига хос ҳурмат сифатида тушунтирилди – Америка президентлари АҚШ мустақиллиги эълон қилинганидан бери Британия монархларининг тож кийиш маросимида қатнашмаган. Бироқ Байден Чарлз III ва унинг рафиқаси Камиллани мактубда табриклаган.
Бундан ташқари, Америка раҳбари Чарлз III билан Глазгодаги COP26 иқлим саммити доирасида учрашди - ўшанда Британия қироли ҳали шаҳзода унвонида бўлан. Иқлим муаммолари Виндзорда бўлиб ўтадиган учрашувнинг марказий мавзуларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:24 / 21.06.2026
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026