Ўзбекистон | 09:21 / 15.07.2023
6402
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Нексия-3» пиёдани уриб юборди ва йўл иншоотига урилиб ағдарилди

Юнусобод туманида пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 14 июль куни соат 20:00 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Э.Т. бошқарувида бўлган давлат рақами “Нексия-3” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 2000 йилда туғилган М.Й.ни уриб юборган ва рул бошқарувини йўқотиб, йўл иншоотига урилиб ағдарилган.

ЙТҲ оқибатида “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси ва пиёда тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид