Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда каналга тушиб кетган Gentra олиб чиқилди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан оқиб ўтувчи каналга Gentra тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 22 июл куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига Gentra тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ва техника ёрдамида автомашинани каналдан чиқариб олган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Бундан аввалроқ Наманган вилоятида Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган Damas русумли 2 та автомашина олиб чиқилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:15 / 27.03.2026
Жарқўрғонда ҳоким алмашди
14:24 / 14.03.2026
Фермерга ҳисобланган асоссиз 126 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
20:20 / 03.03.2026
Совға деб беришди, кейин “тўла” дейишди — Қумқўрғондаги таниш муаммо
21:22 / 28.02.2026