Жаҳон | 22:56 / 25.07.2023
10122
1 дақиқада ўқилади

Полша «Вагнер» билан курашиш учун махсус қисм ташкил қилади 

Августов шаҳрида махсус сапёр батальони тузилади. 

Фото: РИА Новости

Полша «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси таҳдидига қарши туриш учун махсус сапёр қисмини тузади. Бу ҳақда Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак хабар берди. 

Беларус президенти Александр Лукашенконинг Россия ёлланма аскарлари Варшава ҳудудига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига жавобан Сувалки йўлаги яқинида янги ҳарбий-муҳандислик батальони жойлаштирилади. 

«Беларус, Литва ва Россиянинг Калининград вилояти чегараси яқинида жойлашган Августов шаҳрида сапёр батальони ташкил этилади. Биз шарқий қанот хавфсизлиги ҳақида қайғурамиз», деди Мудофаа вазири. 

Аввалроқ, Александр Лукашенко Владимир Путин билан учрашувда Беларусда жойлашиб олган «Вагнер» жангчилари асабига тегаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, «вагнерчилар» Варшавага экскурсияга бормоқчи». 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид