15:56 / 28.07.2023
41525

16 та туман ИИБ бошлиқлари ҳамда 6 туман прокурори ишдан олинди

Баҳриддин Валиев, Шавкат Раҳмонов ва Бекмурод Абдуллаевга ҳайфсан берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди.

«Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган туман ИИБ бошлиқлари ва прокурорлар ишдан олинди.

Лавозимидан озод этилган туман ИИБ бошлиқлари:

  • Сергели тумани ИИБ бошлиғи Рамзиддин Муҳиддинов;
  • Янгиҳаёт тумани ИИБ бошлиғи Мурат Раимов;
  • Шайхонтоҳур тумани ИИБ бошлиғи Бобир Маликов;
  • Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғи Азимжон Холиқов;
  • Когон тумани ИИБ бошлиғи Умиджон Ҳасанов;
  • Тупроққалъа тумани ИИБ бошлиғи Ихтиёр Аллаберганов;
  • Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғи Талғат Қдирбаев;
  • Томди тумани ИИБ бошлиғи Рустам Рўзиев;
  • Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи Дилшод Умаров;
  • Олтинсой тумани ИИБ бошлиғи Одил Жиянов;
  • Зафаробод тумани ИИБ бошлиғи Ойбек Эшбеков;
  • Боёвут тумани ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Абрамов;
  • Гулистон тумани ИИБ бошлиғи Шодиёр Ибрагимов;
  • Мингбулоқ тумани ИИБ бошлиғи Ғайратжон Ғаниев;
  • Олтинкўл тумани ИИБ бошлиғи Турғунов Азизбек.

(Йиғилиш давомида Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи Нурилла Султонов ҳамда Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳам ишдан олинди).

Ишдан олинган прокурорлар:

  • Андижон тумани прокурори Ҳабибулло Қобулов;
  • Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳманов;
  • Бувайда тумани прокурори Шерзодбек Миржавҳаров;
  • Нарпай тумани прокурори Жаҳонгир Бозоров;
  • Юнусобод тумани прокурори Олимжон Азимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди (йиғилиш давомида Риштон тумани прокурори Рустамжон Мадалиев ҳам ишдан кетди).
Top