Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев: Украина АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни бошлайди
Украина шу ҳафтада АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларни бошлайди, деди Украина президенти девонхонаси раҳбари Андрей Ермак.
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
«Мамлакатимизда уруш кетяпти. Биз НАТОга аъзо бўла олмасак-да, давлатимиз ўтиш даври учун ишончли кафолатларни таъминлаш керак», - дея тушунтирди у.
Ермакнинг сўзларига кўра, булар «аниқ ва узоқ муддатли мажбуриятлар бўлиб, келажакда Украинанинг Россия тажовузкорлигини енгиш ва олдини олиш қобилиятини таъминлайди».
Вашингтон ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
Американинг биринчи Abrams танклари Украинадаги жанг майдонида, катта эҳтимол билан сентябрда пайдо бўлади, деб ёзганди Politico 28 июль куни 6 манбага, хусусан, Пентагон ва АҚШ Конгрессидаги музокаралар жараёни билан таниш бўлган шахсларга таяниб.
Унинг суҳбатдошларига кўра, август ойида бир нечта Abrams’ни Германияга жўнатиш режалаштирилган, у ерда улар қайта жиҳозланади, шундан сўнг танкларнинг биринчи партияси Украинага юборилади. Айнан август ойида, Пентагон расмийларига кўра, Германиядаги Графенвёр ҳарбий базасида Украина ҳарбийлари учун 31 та ўқув танки бўйича тахминан 10 ҳафталик ўқув курси тугаши керак.
Politico таъкидлашича, биринчи марта Abrams’ни Киевга етказиб бериш муддати ҳақида аниқ маълумотлар пайдо бўлди: аввалроқ Пентагон украиналиклар бу танкларни «эҳтимол кузда» олишини билдирган эди.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026