Жаҳон | 10:32 / 01.08.2023
2116
1 дақиқада ўқилади

Омбудсман: Россия 2022 йилда 700 минг болани Украинадан олиб чиқиб кетди

Россия болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили Мария Лвова-Белованинг ўз фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботига кўра, 2022 йилда Россия Украинадан 700 мингдан ортиқ болани олиб кетди. 

Фото: censor.net

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Россия Украинанинг 4,8 миллион аҳолисини, жумладан, 700 мингдан ортиқ болаларни «қабул қилган». 

Вояга етмаганларнинг аксарияти Россияга ота-онаси ёки яқинлари билан келгани айтилади. Шунингдек, 1,5 мингга яқин етим ёки ота-она қарамоғисиз қолган болалар Россияга олиб кетилган. 

2022 йил давомида «ДХР» ва «ЛХР»дан 760 нафар бола Россияда васийлик остидаги оилаларга жойлаштирилди. Бундан ташқари, Россия ҳукумати Херсон вилоятидаги Алёшка болалар уйининг 52 нафар боласини аннексия қилинган Қримга олиб кетган.

Украина бир неча бор Россияни украиналик болаларни ўғирлаш ва ноқонуний депортация қилишда айблаган. «Дети войны» лойиҳаси маълумотига кўра, Украинада вояга етмаганларни мажбуран депортация қилиш бўйича 19,5 минг ҳолат қайд этилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид