«Арсенал» «Монако»ни енгиб Амирликлар кубогини қўлга киритди
Ўйиннинг асосий вақти дуранг ҳисоб билан якунланди, пеналтилар сериясида лондонликларнинг қўли устун келди.

Амирликлар кубоги — 2023 финалида Англиянинг «Арсенал» ва Франциянинг «Монако» клублари учрашди. Ўйин Лондондаги «Эмирейтс — Эшбертон Гроув» стадионида ўтказилди.
Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
31-дақиқада монегаскликлар яримҳимоячиси Юссуф Фофана Муҳаммад Камаранинг узатмасидан кейин ҳисобни очганди. Бўлим охирида эса лондонликлар ҳужумчиси Эдди Нкетиа Габриэл Мартинеллининг бурчак жарима зарбасидан узатган тўпини дарвоза тўрига жойлади.
Ўйиннинг асосий вақти якунланганидан кейин дарҳол пеналтилар серияси бошланди, унда «Арсенал» футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди — 5:4. Сериядаги ягона хато зарба «Монако»нинг япониялик ҳужумчиси Такуми Минамино томонидан амалга оширилди, унинг дарвоза марказига йўллаган зарбасини Рамсдейл осонлик билан тўхтатди.

«Арсенал» бунгача мавсумолди йиғинлари доирасида «Нюрнберг» (1:1), МЛС юлдузлари (5:0), «МЮ» (0:2) ва «Барселона» (5:3) жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказганди. Артета шогирдлари 6 август куни «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги учун ўйин ўтказади. Жамоа АПЛнинг янги мавсумини 12 август куни «Ноттингҳэм»га қарши ўйин билан бошлайди.
«Арсенал» – «Монако» – 2:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – Фофана (31), 1:1 – Нкетиа (43).
Пеналтилар серияси: Энрике – 0:1, Эдегор – 1:1, Фофана – 1:2, Жоржино – 2:2, Диатта – 2:3, Ҳавертц – 3:3, Минамино – хато, Виейра – 4:3. Фолланд – 4:4, Магаляэс – 5:4.
«Арсенал»: Рамсдэйл, Салиба (Магаляэс, 62), Кивер, Томиясу (Уайт, 63), Тимбер (Тирни, 62), Парти (Жоржино, 63), Райс (Ҳаверц, 62), Виейра, Смит-Роу (Эдегор, 62), Мартинелли (Троссар, 62), Нкетия (Маркинос, 83).
«Монако»: Кён, Марипан, Матсима, Магасса, Фофана, Камара (Матазо, 73), Энрике, Кампуш (Диатта, 73), Бен-Сегир (Минамино, 46), Головин (Аклиуш, 84), Бен Йеддер (Фолланд, 73).
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Курск областида ҳам кўприк қулади
Жаҳон | 11:21
-
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган
Жаҳон | 09:00
-
Тожикистондан 16 кг гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахсга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон | 08:28
-
Брянскда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 05:14
Мавзуга оид

11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари

14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари

02:17 / 08.05.2025
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди

12:27 / 04.05.2025