Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
У аввалроқ «Ўзавтойўл»га раис бўлиб кетган Жамшид Турсунов ўрнини эгаллади.
Бухоро вилояти ҳокимлиги тузилмасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Вилоят ҳокимлиги хабар беришича, Ботир Аҳмедов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Б.Аҳмедов 1982 йил 12 июнда Вобкент туманида туғилган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2007 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (магистратура)ни тугатган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги - халқаро иқтисодий муносабатлар, бизнесни бошқариш.
Айни вақтга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳалар офиси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бухоро вилоятининг бундан олдинги биринчи ўринбосари Жамшид Турсунов (у бу лавозимда 2023 йил январида иш бошлаганди) 2023 йил июлида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
14:01 / 25.06.2026
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11:50 / 17.06.2026
ФВБ тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
13:14 / 14.06.2026