Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кам аҳоли яшаши маълум қилинди
Ҳудудлар бўйича доимий аҳоли сони тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда энг кўп аҳоли яшайдиган ҳудуд — Самарқанд вилояти (4 млн 159 минг киши) ҳисобланади.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, кейинги ўринларда Фарғона (4 млн 15 минг киши), Қашқадарё (3 млн 515 минг киши), Андижон (3 млн 354 минг киши) ва Наманган (3 млн 28 минг киши) вилоятлари туради.
Энг кам ўзбекистонликлар яшайдиган ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 905 минг киши истиқомат қилмоқда.
Кейинги ўринларни Навоий (1 млн 65 минг киши), Жиззах (1 млн 491 минг киши), Хоразм (1 млн 971 минг киши) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон (1 млн 987 минг киши) эгаллаган.
Мавзуга оид
08:30
Сўнгги 64 йилда дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги қанчага узайди?
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
11:29 / 23.04.2026