ФТБ собиқ агенти судда Олег Дерипаска учун ишлаганини тан олди
ФТБ собиқ агенти Олег Дерипаскани АҚШ санкциялари рўйхатидан олиб ташлашга ҳаракат қилган ва Владимир Потанинга компромат тўплаган.

Олег Дерипаска / Фото: ЕРА
Федерал терговлар бюросининг (ФТБ) Нью-Йоркдаги контрразведка бўлими собиқ раҳбари Чарлз Макгонигал судда истеъфога чиққанидан сўнг россиялик олигарх Олег Дерипаска учун ишлаганини ва АҚШнинг тадбиркорга нисбатан жорий қилган санкцияларини бекор қилиш учун тил бириктирганини тан олди.
15 август, сешанба куни Нью-Йорк федерал судида бўлиб ўтган йиғилишда собиқ агент ўз қилмишидан «қаттиқ пушаймон» эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, у Дерипасканинг бизнесдаги рақиби, «Норникел» президенти Владимир Потанинга нисбатан компромат тўплаган. Макгонингал 2021 йилда ушбу хизматлар учун 17 000 доллар олганини даъво қилди. Собиқ агентнинг сўзларига кўра, у тўплаган маълумотлардан «охир-оқибат Потанинни АҚШ санкциялари рўйхатига киритишга уринишда фойдаланиш мумкин эди».
Тергов маълумотларига кўра, Макгонигал шу тариқа Дерипаскага нисбатан санкцияларни бекор қилишга эришмоқчи бўлган. 2021 йилда америкалик ва унинг бир қанча шериклари Дерипаска бизнес рақибининг ярим миллиард долларлик яширин активларини аниқлашга ёрдам берадиган файллар учун 650 минг доллардан 3 миллион долларгача мукофот пули ҳақида музокаралар олиб борган, деди АҚШ прокурори ёрдамчиси Ребекка Белл.
Олег Дерипаскага қарши санкциялар
Вашингтон 2018 йилда россиялик олигархни РФ расмийлари манфаатларини ҳимоя қилишда, юқори мартабали расмий шахслар активларига эгалик қилишда ва пулларини ювишда айблаб, Дерипаскага нисбатан санкциялар киритган эди. Дерипаска АҚШдаги сайловларга аралашганликда ҳам гумон қилинган.
2022 йил сентябрида АҚШ Адлия вазирлиги Дерипаскани санкциялар режимини бузганликда айблади, бу жиноий жиноят ҳисобланади. Айбловга кўра, олигарх АҚШдаги мулкдан фойдаланган, унинг аёли эса икки марта фарзандларини дунёга келтириш учун АҚШга келган.
Олег Дерипаска - Россиядаги энг бой одамлардан бири. Forbes журнали унинг бойлигини 2,5 миллиард долларга баҳолаган. Дерипаска унга қарши киритилган санкциялардан кўрилган зарарни 7,5 миллиард долларга баҳолаган. У ўзига қўйилган айбловларни рад этди ва судда АҚШ санкциялари рўйхатига киритилишига қарши чиқди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

22:17 / 21.03.2025
Федерал тергов бюроси ички терроризмга қарши кураш бўлимини қисқартирмоқда

00:40 / 21.02.2025
АҚШ Сенати Кэш Пателни Федерал тергов бюроси директорлигига тасдиқлади

18:01 / 07.02.2025
Трамп қайтгач ФТБ ишида «хаос» бошланди – ОАВ

15:09 / 01.02.2025