Ўзбекистон | 10:31 / 21.08.2023
10037
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга боради

Ўзбекистон президенти 22−23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбойжонда бўлади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президентининг Озарбойжонга давлат ташрифига доир расмий маълумот берилди. Унга кўра, Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид