Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» афсоналари Қирғизистонда ўртоқлик ўйинини ўтказади
Осиё футболи ва Испаниянинг «Барселона» клуби афсоналари ўртасидаги ўйин иштирокчилари маълум бўлди.
30 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Осиё футболи ва Испаниянинг «Барселона» клуби афсоналари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Осиё жамоаси таркибида ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади. Ўйинни ўзбекистонлик собиқ ҳакам Равшан Эрматов бошқаради.
«Барcелона» таркибида дарвозабон Алберт Хоркер, ҳимоячилар Карлес Пуйол, Жулиано Белетти, Эдгар Давидс, Франческо Коко, яримҳимоячилар Людовик Жюли, Роналд де Бур, Роналдино, Ривалдо, ҳужумчи Хавьер Савиола ва яна бир футболчи иштирок этади.
Осиё афсоналари жамоаси таркибида қозоғистонлик марказий ҳимоячи Самат Смаков, хитойлик ҳимоячи Фан Чжии, қирғизистонлик ҳимоячи Руслан Сидиқов, туркманистонлик Амандурди Аннадурдиев, япониялик яримҳимоячи Хидетоши Наката, тожикистонлик Мухсин Муҳамадиев, россиялик яримҳимоячи Андрей Канчельскис, ўзбекистонлик яримҳимоячи Миржалол Қосимов, қозоғистонлик яримҳимоячи Андрей Карпович, қирғизистонлик ҳужумчи Хуршит Лутфуллаев иштирок этади.
Шу билан бирга, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам майдонга тушиши режалаштирилган.
Ўйин бош ҳаками - Равшан Эрматов. Унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва Абдуҳамидулло Расулов ёрдам беради.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026