Ўзбекистон | 08:59 / 22.08.2023
3646
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонаси хайрия тадбирини ўтказди

Ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошлар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олинди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Бош консулхонаси ташаббуси билан бир гуруҳ фаол ватандошлар кўмагида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Шаржа ва Рас ал-Хайма шаҳарларида истиқомат қилаётган ва ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошлар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат, болалар учун ўйинчоқлар ва бошқа маҳсулотлар берилди.

Тадбир давомида «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти одамларга тушунтирилгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон хорижий мамлакатларда вақтинча ишлаётган ва таълим олаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаши қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид