Жаҳон | 12:49 / 23.08.2023
25156
1 дақиқада ўқилади

Махачқалъадаги портлашда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Уларнинг оилаларига Россия томонидан моддий ёрдам берилади.

Фото: Россия ФВВ

14 август куни кечқурун Россиянинг Доғистон Республикаси маркази Махачқалъа шаҳридаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциясида портлаш рўй берган эди. Унда хорижлик фуқаролар ҳам жабрланган.

Қайд қилинишича, фожиа оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Доғистон раҳбари Сергей Меликов матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Махачқалъа чеккасида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рубль миқдорида ёрдам кўрсатилади», деди Доғистон раҳбарининг матбуот хизмати ходими.

Хабарда ўзбекистонликларнинг исми-шарифи келтирилмаган.

Портлаш оқибатида жами 35 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳат олди. Жабрланганлар орасида 20 нафар бола бор, улардан 3 нафари ҳалок бўлган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид