Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда йўл таъмирлаш мақсадида 61 туп дарахт кесиб ташланди
Ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўмлик зарар етказилган.
Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида кўп йиллик манзарали дарахтлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Олтинсой туманининг «Миршоди» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлини кенгайтириш, «Қора ариқ» кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларидаги кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман ҳокимлиги маъсул ходими туман Экология бўлимидан оғзаки рухсат сўраган.

Бироқ, Экология бўлими бунга рози бўлмагани, ходимлар ҳудуддаги дарахтларни хатловдан ўтказгани, уларни ноқонуний равишда кесиш амалдаги қонунчиликка биноан жавобгарликка тортилишини тушунтиргани айтилмоқда.
Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун 61 туп қимматбаҳо навли дарахт (2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси), 6 туп кам қимматли дарахт (2 туп терак, 4 туп тол) таг қисми билан кесиб ташланган.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу куннинг ўзида ҳолат содир бўлган жойга етиб бориб, маъмурий баённома тузган. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026