Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX’нинг Crew Dragon космик кемаси ХКСга туташди
SpaceX томонидан ишлаб чиқилган космик кема EASA, JAXA, NASA астронавтлари ва Роскосмос космонавтини Халқаро космик станцияга етказди. Crew-7 миссияси экипажи ХКСда олти ой қолади.
Фото: Видеодан кадр
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компаниясига қарашли Crew Dragon бошқариладиган космик кемаси 27 август, якшанба куни Халқаро космик станцияга (ХКС) туташди.
Crew Dragon’нинг Endurance капсуласи ХКСга автоматик равишда соат 13:16 (Тошкент вақти билан 18:16) да туташди, деб хабар беради АҚШ Аэронавтика ва космик маконни тадқиқ қилиш миллий бошқармаси ўз сайти ва X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Crew-7 миссияси экипажи - Роскосмос космонавти Константин Борисов, NASA астронавти Ясмин Могбели, Европа космик агентлиги (EASA) астронавти Андреас Могенсен ва Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) астронавти Сатоши Фурукава ХКСда олти ой давомида қолиши режалаштирилган.
Crew Dragon космик кемасининг учирилиши 26 август куни Кеннеди космик марказидаги (Флорида) космодромдан амалга оширилди. ХКСга парвоз бир кундан сал кўпроқ давом этди.
Crew Dragon’да Россиянинг учинчи космонавти
ТАСС агентлигининг хабар беришича, Константин Борисов Россия-АҚШ ўзаро парвозлар дастури доирасида Crew Dragon космик кемасида ХКСга учган учинчи россиялик космонавт бўлди. 2022 йил октябр ойида россиялик аёл Анна Кикина Crew-5 миссияси экипажи таркибида ХКСга етиб келди, космонавт Андрей Федяев эса март ойида Crew-6 миссияси экипажи таркибида эди.
Мавзуга оид
09:45 / 08.11.2025
Starlink Марказий Осиёда сунъий йўлдош алоқасини ривожлантириш бўйича Veon билан келишув тузди
11:14 / 14.10.2025
SpaceX Starship'нинг 11-синовини муваффақиятли якунлади
18:26 / 02.10.2025
Илон Маск $500 млрд бойликка эга биринчи одамга айланди – Forbes
07:36 / 26.09.2025