Ўзбекистон | 07:57 / 30.08.2023
2812
1 дақиқада ўқилади

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди 

Бангладешнинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Фото: ТИВ

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бангладешнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Муҳаммад Монирул Исломни қабул қилди.

«Бангладешнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Монирул Ислом жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини олишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Ўзбекистон ва Бангладеш изчил иқтисодий ўсиш суръатларини кўрсатмоқда, мақсадларимиз муштарак, ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзаро алоқаларни барча соҳаларда жадаллаштиришга тайёр».

Муҳаммад Монирул Ислом 2020-2023 йилларда Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Муҳаммад Жаҳонгир Алам ўрнини эгаллади.

Янги элчи 48 ёшда. 2001 йилдан бери Бангладеш ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. У Тошкентга тайинлангунга қадар ўз мамлакатининг Истанбул ва Нью-Йоркдаги бош консулликларида ишлаган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид