Жиззах вилояти ИИБда қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди
Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи вилоят ИИБ бошлиғига биринчи ўринбосар бўлди, Зафаробод тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди.
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг шахсий таркибга оид буйруғига мувофиқ Жиззах вилояти ИИБда қатор тайинловлар амалга оширилди.
Подполковник Акмал Муратов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Шунингдек, подполковник Муродбек Шерлиев Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари – рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи лавозимда хизмат қилган.
Подполковник Мирзабек Рўзиқулов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Отабек Аҳмеджонов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи ўринбосари – пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у вилоят ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими жазоларни ижро этиш ва пробация назорати гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Баҳром Мусурмонов Зафаробод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратурасида таълим олган.
Бундан олдинроқ Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғига янги ўринбосар ва вилоят ГАИнинг янги раҳбари тайинлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025