Саудиялик инвесторлар Фарғонада янги завод қуриш имкониятини ўрганмоқда
Саудиялик инвесторлар Қува туманида тиббий буюмлар ишлаб чиқариш заводини қуриш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилоят ҳокимлигида йирик хорижий тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар ишлаб чиқариш ҳамда савдоси билан шуғулланувчи Medzon Health ва Alsaadi holding компаниялари бошқарув раиси Абдул Ал-Саади ва Саудия Арабистонининг Rosemarin компанияси раҳбари Бассам Ал-Саади билан ўтган мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ал-Саади 2015 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Medzon Health компанияси бугунги кунда Туркия, Таиланд, Малайзия, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби давлатларда ўз фаолиятини йўлга қўйганини таъкидлади. У Фарғонада ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди.
Музокаралар давомида Қува туманида 500 та иш ўрнига эга тиббий буюмлар ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Мавзуга оид

15:23 / 19.03.2025
АҚШда ҳуманоид роботлар ўзига ўхшаш машиналарни яратадиган завод очилмоқда

14:59 / 03.03.2025
Уфада нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди

21:34 / 31.01.2025
Финландияда 200 млн долларга портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводи қурилади

23:09 / 06.01.2025