Эрон уранни бойитиш жараёнини секинлаштирмоқда
Эрон ҳозирда 121,6 кг 60 фоиз бойитилган уранга эга.

Фото: AP
Эрон уранни бойитиш жараёнини 60 фоиз даражагача секинлаштирди: уч ой ичида унинг захиралари бор-йўғи 7 фоизга ошди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Эрон ҳозирда 121,6 кг 60 фоиз бойитилган уранга эга. Уч ой олдин мамлакатда у 114 кг эди. Шундай қилиб, бу вақт ичида уран миқдори атиги 7 фоизга ошди - бу 2021 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврда бойитиш жараёнининг энг кучли секинлашувидир.
Таққослаш учун агентлик феврал ойидаги рақамларни келтиради, ўшанда Эронда 87,5 кг 60 фоиз бойитилган уран бўлган. Шундай қилиб, февралдан майгача юқори бойитилган уран захиралари 30 фоизга ошди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп 2018 йилда ўз мамлакатини Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасидан (JCPOA) бир томонлама чиқарган эди. Оқибатда, Эронга қарши санкциялар, жумладан, нефт секторига қарши санкциялар қайта жорий қилинди. Бу эса Теҳронни келишувнинг айрим шартларини босқичма-босқич бекор қилишга ундади. АҚШ амалдаги президенти Жо Байден муайян шартлар остида келишувга қайтишга тайёрлигини билдирди.
Эрон, Буюк Британия, Германия, Хитой, Франция ва Россия Венада JCPOA келишувини тиклаш бўйича бир неча музокаралар ўтказди. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
OpenAI сунъий интеллектнинг GPT‑4.1 байроқдор моделини тақдим этди
Фан-техника | 18:53
-
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркаси билан танишди
Ўзбекистон | 17:56
-
Хитой савдо уруши доирасида Boeing самолётларини сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон | 17:53
-
Францияда бир вақтнинг ўзида бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди
Жаҳон | 17:49
Мавзуга оид

17:26
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди

12:30
Эрон ташқи ишлар вазири Арағчи Москвага ташриф буюради

16:43 / 13.04.2025
Ижобий ва конструктив: Эрон ва АҚШнинг Трамп давридаги илк музокаралари қандай ўтди?

14:00 / 13.04.2025