Ўзбекистон | 13:04 / 04.09.2023
52694
2 дақиқада ўқилади

СамДУнинг Каттақўрғон филиали биносида плита қулади

ОТМ маъмуриятининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳодисада уч нафар қиз жароҳат олган.

Филиалнинг янги биноси очилиши, 2022 йил сентябр / Фото: Zarnews

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносида плита қулаб тушгани ва талабаларни босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳодиса мажлислар залида йиғилиш ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Kun.uz мухбирининг университет маъмуриятига таяниб маълум қилишича, уч нафар талаба қиз жароҳатланган.

Ҳукумат қарорига кўра, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилган. Минг ўринга мўлжалланган бу бино 2022 йилда мукаммал таъмирланган.

Маълумот учун, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали 2021 йилда ташкил этилиб, ўша йили 11 та таълим йўналиши бўйича 703 нафар талаба қабул қилинган.

UPD. Telegram'даги каналлар ва айрим ОАВда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигининг расмий муносабати экани айтилган маълумот тарқалди. Бу маълумот ҳозирда ҳокимлик расмий сайти ва Telegram-каналида учрамайди. Тарқалган маълумотда фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушгани, плита тушган жойда талабалар бўлмагани сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмагани, фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олгани ва айни дамда шаҳар тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти