Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стокҳолм ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар очилади
Ўзбекистон ва Швеция ҳаво қатновларини ўрнатишнинг ташкилий масалаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Финландиянинг EastCham-Finland савдо палатасининг ахборот порталида «Ўзбекистон ва Швеция Стокҳолм ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар тўғрисида келишиб олди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонаси Швециянинг Swedavia аэропортини бошқариш компанияси ва Aviareps халқаро сайёҳлик консалтинг компанияси билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар кун тартибидан икки мамлакат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари жой олди. Муҳокамалар якунида икки мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳаво қатновларини ўрнатишнинг ташкилий масалаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
«2018 йилдан бошлаб хорижий авиакомпанияларнинг Ўзбекистонга парвозлари сони икки баробарга ошди. Айни пайтда хорижий авиакомпаниялар мамлакатга халқаро рейсларнинг 49 фоизини ташкил этмоқда. Ўзбекистон 2022 йилнинг август ойида Стокҳолмда элчихона очди», деб ёзади EastCham-Finland.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026