АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташриф буюрди
ОАВ Блинкеннинг Украинага ташрифи эҳтимоли ҳақида бир кун аввал норасмий равишда хабар топган эди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Киевга расмий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда «Европа ҳақиқати» нашри.
Оммавий ахборот воситалари Блинкеннинг Украинага ташрифи эҳтимоли ҳақида бир кун аввал норасмий равишда хабар топган эди, аммо АҚШ Давлат департаменти бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.
Қўшма Штатлар давлат котибининг ташрифи бўйича бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.
6 сентябрга ўтар кечаси Украина шаҳарлари, жумладан, Украина пойтахти ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда оммавий ўққа тутилгани айтилган.
Ҳаво ҳужуми ҳақида тревога сигнали Блинкен келишидан бир неча соат олдин ўчирилган.
Мавзуга оид
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
09:30 / 26.09.2024
ОАВ: Киев «Шимолий оқим»даги портлашни урушдан олдин ҳам муҳокама қилган
09:10 / 24.09.2024
G7 БМТда Киевга узоқ масофали ракеталарга рухсат бериш масаласини муҳокама қилади
11:20 / 18.09.2024