Ўзбекистон | 07:37 / 09.09.2023
9937
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ғалла етиштиришда Исроил технологияларини жорий қилади

Исроил Ўзбекистон аграр соҳасига инновацион технологияларни жалб этади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Самарқандда бўлиб ўтган озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида Ўзбекистон ва Исроил қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ғалла етиштиришда Исроил технологияларини жорий қилиш ва бу борадаги ишларни жадаллаштириш лозимлигини таъкидлади. Сувдан тежаб фойдаланиш, сув тежамкор технологияларни татбиқ этиш борасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. Учрашув якунида қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жалб этиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов халқаро конференция доирасида Бангладеш, Мўғулистон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон каби қатор давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари билан ҳам учрашувлар ўтказди. Ўтказилган учрашувларда аграр соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид