Ўзбекистон | 08:27 / 11.09.2023
5064
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ўзбекистонни Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурига киритади

Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор давлатидан бирига айланади. 

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги иккита муҳим ҳужжат имзоланди. Бу - Тошкентда ўтган биринчи Ўзбекистон-АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида рўй берди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятов ва АҚШ элчиси Жонатан Хеник имзолаган келишувга кўра, Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор-мамлакатидан бирига айланади.

Ушбу дастур бўшлиқларни тўлдириш ва соғлиқ хавфсизлиги таҳдидларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга жавоб бериш учун мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш хавфсизлиги имкониятларини кучайтиришга қаратилган.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрулло Иноятов ва USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Дэвид Хоффман Ўзбекистонда силга қарши хавфсиз ва сифатли ва бошқа дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида USAID ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Ҳужжат одамлар ишонч билан фойдаланиши мумкин бўлган ва Ўзбекистоннинг ўзида тобора кўпроқ ишлаб чиқариладиган хавфсиз ва сифатли дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради, деди USAID миссияси раҳбари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид