Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари Душанбеда учрашади
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг аввалги саммити 21 июл куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди.
14-15 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Саммитда ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган бўлиб, улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлади.
Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Душанбе маслаҳат учрашуви доирасида 12 та қўшимча тадбир, жумладан, иқтисодий форум, олимлар форуми, фаол аёллар учрашуви, маданий дастур ва минтақадаги беш давлат миллий таомлар кўргазмасини ўтказишни таклиф қилганини билдирганди.
Шу билан бирга, Душанбе шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси режалаштирилган бўлиб, унинг якунлари бўйича бир қанча қарорлар имзоланиши керак.
Бугун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасида минтақадаги бешта давлат транспорт вазирлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг аввалги саммити 2022 йил 21 июл куни Қирғизистонда бўлиб ўтган эди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббуси 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026