Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда «Туркий давлатлар тарихи» конгресси бўлиб ўтади
Тадбирдан кўзланган мақсад туркий давлатлар тарихи бўйича тадқиқотларни фаоллаштириш ва чуқурлаштириш ҳамда бу борадаги илмий ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат.
Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти, Чўлпон-Ота шаҳрида 14-16 сентябр кунлари «Туркий давлатлар тарихи» конгресси бўлиб ўтади.
Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) Туркий Академияси маълумотларига кўра, конгресс Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги кўмагида ташкил этилган.
Конгрессда ТДТ институтлари расмийлари ва вакиллари, аъзо давлатлар вакиллари ва дипломатлар иштирок этади.
Тадбирдан кўзланган мақсад туркий давлатлар тарихи бўйича тадқиқотларни фаоллаштириш ва чуқурлаштириш, бу борадаги илмий ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат. Конгресс Туркия Республикасининг 100 йиллигига бағишланади.
Конгресс сессияларида Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Мўғулистон, Россия, Болгария, Украина ва бошқа мамлакатлардан 50 дан ортиқ турколог олимлар иштирок этади.
Машғулотларда қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бўлган тарихий воқеалар хронологик тартибда муҳокама қилинади, қабила иттифоқидан тортиб кўчманчи империяларгача бўлган туркий давлатларнинг сиёсий ва ҳарбий тарихига ойдинлик киритилади.
Конгресс якунида декларация қабул қилинади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026