Ўзбекистон | 14:11 / 19.09.2023
12026
2 дақиқада ўқилади

Андижонда 3 туп чинорни кесиб, цехга сотиб юборганларга жазо тайинланди

Избоскан туманида 2 фуқаро «хонадонига хавф туғдираётгани ва қурилиш ишларига халал бергани учун» 3 туп ғарб чинори дарахтини кесганди. Суд уларга 131,4 млн сўмлик зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Фото: Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Андижон вилоятида уч туп чинорни ҳеч қандай рухсатномасиз кесган фуқароларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги уларга қандай жазо тайинланганини маълум қилди.

4 апрел куни вилоятнинг Избоскан туманида яшовчи фуқаролар — А.А. ва М.И. ўзаро тил бириктириб, уч туп ғарб чинори дарахтини гўёки яшаш хонадони учун хавф туғдираётгани ва қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётганини рўкач қилиб кесиб юборган. Улар кесилган чинорларни Наманган вилояти, Уйчи туманида жойлашган ёғочни қайта ишлаш цехига олиб бориб сотган. Бу орқали ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган ва А.А. ва М.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 18 сентябр куни дарахтларни кесганларга суд ҳукми ўқилди.

Унга кўра, уч туп ғарб чинорини кесганларнинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Мавзуга оид