Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россия олмосига қарши санкциялар жорий қилиши мумкин
Европа Иттифоқи октябр ойида Россияга қарши 12-санкция пакетини тақдим этади.
Фото: The New York Times
Октябр ойида Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари янги пакети тақдим этилади, деб ёзди Bloomberg ўз манбаларига таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, санкцияларнинг 12-тўплами Россиядан олмос импорт қилишни тақиқлаш, суюлтирилган газ экспортига чекловлар, шунингдек, Россия IT-соҳаси маҳсулотларини ўз ичига олиши мумкин.
Бундан ташқари, нашр манбаларининг таъкидлашича, янги пакетнинг бир қисми сифатида Россия Марказий банкининг музлатилган активларидан Украинага ёрдам бериш учун фойдаланиш режаси тақдим этилиши мумкин.
Bloomberg таъкидлаганидек, баъзи давлатлар, жумладан Полша ва Болтиқбўйи мамлакатлари ҳам Россия ядро секторини чеклашга чақирмоқда. Аммо, деб ёзди агентлик, бундай чекловлар жорий этилиши даргумон, чунки ЕИ аъзоларидан жуда кўпи уларга қарши.
Бундан ташқари, янги санкциялар пакети, эҳтимол, БАА ва Туркия каби учинчи давлатлар орқали санкцияларни четлаб ўтишни чеклаш бўйича кейинги қадамларни ўз ичига олади.
Европа Иттифоқи 2023 йил июн ойида Россияга қарши ўн биринчи санкциялар пакетини қабул қилди. У илгариги чекловларни четлаб ўтишга қарши курашишга қаратилган бир қатор савдо ва логистика чораларини ўз ичига олди. Хусусан, Европа Иттифоқи кейинчалик Россия орқали ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларнинг транзитини бутунлай тақиқлаган эди.
Мавзуга оид
17:25 / 19.01.2026
Европа ва Лотин Америкаси вакиллари дунёдаги энг йирик эркин савдо ҳудуди бўйича келишув имзолади
15:44 / 16.01.2026
ЕИ чегараларини ноқонуний кесиб ўтишлар сони 26 фоизга камайди
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
10:23 / 10.01.2026