Британиялик аёл эски мопедда Ўзбекистон сари йўлга чиқди
У 1986 йилда ишлаб чиқарилган мопедда бутун Европани кесиб ўтиб, Доғистонга етиб борди. Унинг мақсади Ўзбекистон экани айтилмоқда.
Уэлслик (Буюк Британия) сайёҳ аёл 1986 йилда ишлаб чиқарилган мопедда бутун Европа бўйлаб кезиб, Россиянинг Доғистон ҳудудига етиб борди.
У Махачқалъа шаҳрида велосипед ва мотоцикл эҳтиёт қисмлари дўконига кирган. Маҳаллий аҳолидан бирининг таъкидлашича, мопед узоқ сафардан кейин «аянчли ҳолатда» бўлган.
«Тил билан боғлиқ муаммо уни бундай ақлбовар қилмас саёҳатга нима ундаганини билишимга халақит берди. Мен тушундимки, аёл мутахассислардан меҳмондўстлик ва ноёб мопедини таъмирлагани учун миннатдор», деди пост муаллифи.
Унинг қўшимча қилишича, сайёҳ аёл Доғистон дўконида носозликларни бартараф этишга ёрдам беришгани, шунингдек, 1986 йилда ишлаб чиқарилган мопед учун эҳтиёт қисмлар топилганидан ҳайратда қолган. Британиялик аёл саёҳатининг якуний манзили Ўзбекистон экани айтилмоқда.
Мавзуга оид
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
22:34 / 04.11.2024
Британия қироли Чарлз III ўз укасини таъминот пулларидан маҳрум қилмоқчи
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
20:21 / 04.11.2024