Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров: Ғарб Украинадаги можаро сабаблари тўғрисида аниқ мулоқотдан қочяпти
Лавровнинг фикрича, Ғарб Минск келишувларининг бажарилишини бузган ва шунинг учун «Украинанинг қулаши ва унда фуқаролар уруши қўзғалиши учун бевосита жавобгардир».
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Ғарб Украинадаги можаро сабаблари ҳақида аниқ мулоқотдан қочмоқда, чунки «унинг ҳалол далиллари йўқ». Бу ҳақда Лавров БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украина бўйича йиғилишида маълум қилди.
«Ғарб фактларга асосланган аниқ мулоқотдан ва БМТ Низомининг барча талабларини ҳурмат қилишдан қочмоқда. Афтидан, унинг ҳалол мулоқот учун далиллари йўқ», - деди у.
Лавровнинг таъкидлашича, бугунги кунда ғарблик мухолифларнинг риторикасида Москва «фақат шиорларни эшитяпти: босқинчилик, агрессия, аннексия».
Унинг сўзларига кўра, Ғарб БМТ Низоми тамойилларига фақат «ўзининг худбин геосиёсий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда» мурожаат қилади.
«Бу муқаррар равишда глобал барқарорликнинг ёмонлашишига, мавжуд кескинлик ўчоқларининг кучайишига ва янги тарангликларнинг бошланишига олиб келади. Глобал можаролар хавфи ҳам ортиб бормоқда», - деди Лавров.
Лавровнинг сўзларига кўра, айнан шу хавфларни камайтириш ва ҳодисаларни тинч йўналишга қаратиш учун «Россия БМТ Низомининг барча қоидалари танлаб эмас, балки бутунлигича ва ўзаро боғлиқ ҳолда ҳурмат қилиниши ва қўлланишини таъкидлаб келади».
«Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларининг ҳаракатлари Низомда мустаҳкамланган талабларнинг тизимли равишда бузилаётганини кўрсатади», деди у.
Россия дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, совуқ уруш тугаганидан кейин ҳам Қўшма Штатлар бошчилигидаги коллектив Ғарб «ўзбошимчалик билан бутун инсоният тақдири ҳаками лавозимини эгаллади ва БМТ асосчиларининг меросига тобора кўпроқ эътибор бермасликка ўтиб олди».
Лавровнинг фикрича, Ғарб Минск келишувларининг бажарилишини бузган ва шунинг учун «Украинанинг қулаши ва унда фуқаролар уруши қўзғалиши учун бевосита жавобгардир».
«Ҳозир Брюсселдан Европа Иттифоқига аъзоликни имкон қадар тезроқ кенгайтиришга чақириқлар бўлмоқда, хусусан, Болқон мамлакатлари ҳисобига. Аммо асосий пафос Сербия ёки ўнлаб йиллар давомида аъзо бўлиш бўйича умидсиз музокаралар олиб бораётган Туркия ҳақида эмас, балки Украинага алоқадор», деди у.
Унинг сўзларига кўра, агар НАТО КХШТнинг ҳамкорлик бўйича таклифларини рад қилмаганида, Европада ҳозирги инқирознинг олдини олиш мумкин бўларди. Лавровнинг айтишича, улар ўнлаб йиллар давомида Россияга қулоқ солишдан бош тортган ёки алдаган.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
23:30 / 07.04.2026
«Алишернинг илтимосига кўра телефон қиляпман» – Лавровнинг суҳбатини тинглашди
13:59 / 21.01.2026