Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский эълон қилинмаган ташриф билан Канадага борди
У парламентда нутқ сўзлайди ва Канада бош вазири билан молиявий ва гуманитар ёрдамни давом эттириш масаласини муҳокама қилади.
Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ сафарини якунлаб, эълон қилинмаган ташриф билан Канадага борди. У Оттава шаҳрида мамлакат парламенти депутатлари олдида нутқ сўзлайди.
Зеленскийни парламентда Канада бош вазири Жастин Трюдо кутиб олди. Украина етакчиси унга ўз мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.
«Тўлиқ миқёсли урушнинг дастлабки кунларидан телефон қўнғироқлари орқали, шунингдек, ҳукуматингиз ва барча канадаликларнинг ҳақиқий ҳаракатлари орқали қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Сизнинг гўзал мамлакатингизга раҳмат! Ушбу оғир даврда украиналикларни қабул қилиб, жанг майдонида бизга ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам берганингиз учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Биз билан бўлганингиз, ғалабамизга ёрдам берганингиз учун ташаккур», деди Зеленский.
Трюдо сўзларига кўра, Канада Россиянинг тажовузкорлигига қарши туришда Украинани «қатъий ва аниқ» қўллаб-қувватлайди.
Икки давлат раҳбарлари Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари ва Канаданинг Киевга молиявий ва гуманитар ёрдамни давом эттиришини муҳокама қиладилар.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
10:25 / 09.06.2026