Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма логистика компанияларини ташкил этади
Улар Ўзбекистон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилишда ёрдам беради.
Амалий ташриф билан Сеул шаҳрида бўлган Сенат раиси Танзила Норбоева бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон билан бўлиб ўтган мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасида иқтисодий алмашинув ва сармоявий фаолият ривожланиб бораётгани, ҳамкорлик янги поғонага кўтарилгани алоҳида қайд этилди.
Сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Корея Республикасининг етакчи компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон маҳсулотларини Корея Республикасига экспорт қилишга хизмат қиладиган Ўзбекистон-Корея қўшма транспорт-логистика компанияларини ташкил этиш, аудио ва видео техника, шунингдек, видеокузатув тизимлари ишлаб чиқариш ҳамда чиқинди полигонлари негизида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуасини яратиш каби лойиҳаларни кўриб чиқиш ва уларни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Чанг Вон Сам билан ўтказилган учрашувда биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган янги имкониятлар муҳокама қилинди.
Глобал Яшил ўсиш институти (GGGI) томонидан KOICA билан биргаликда Орол денгизи минтақаси экотизимини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган умумий қиймати 5,9 млн доллар бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Шу маънода Кореянинг илғор тажрибаси ва экологик муаммоларни ҳал этишдаги амалий муваффақиятларини инобатга олган ҳолда, иқлим ўзгариши жараёнларини жиловлаш ва “яшил” технологиялар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон жуда тез суръатлар билан ривожланаётгани ва турли лойиҳаларни амалга ошириш зарурати юзага келаётгани алоҳида таъкидланиб, соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хўжалик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш орқали кенг қамровли ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026