Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона»да ҳайратомуз камбэк, Кейн Ҳоланднинг рекордини янгилади. Кун ўйинлари
Европа футболида шанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
Англия: Эванс — «МЮ қаҳрамони
«Манчестер Сити» – «Ноттингҳем Форест» 2:0
Голлар: 1:0 – 7 Фоден, 2:0 – 14 Ҳоланд.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Гвардиол, Родри, Фоден (Грилиш, 87), Матеуш Нунеш, Доку (Филлипс, 51), Ҳоланд, Алварес (Аке, 57).
Ноттингҳем Форест – Тернер, Айна (Ориги, 75), Орие (Ҳадсон-Одои, 56), Боли, Ниакате, Нуну Тавареш (Монтиел, 39), Гиббс-Уайт, Домингес, Мангаля, Сангаре (Эланга, 56), Авонийи (Вуд, 75).
Четлатиш: Родри (46).
Чемпионнинг ғолибона юриши анча ишончли давом этди, «Ноттингҳем»нинг мудофааси Родрининг ақлли ҳаракати эвазига ёриб ўтилди. Испанияликнинг диагонал пасидан кейин Уокер тўпни зарба бериш учун қулай позицияда пайдо бўлган Фоденга ташлаб берди. Умуман олганда, бу якунловчи штрихлар эди, амалда «Сити» футболчилари голли ҳужум давомида 46 бор аниқ узатма беришганди. Яна икки пас бўлганида 2014 йилда «Тоттенҳэм» томонидан ўрнатилган рекорд такрорланган бўларди.
Кўп ўтмай Ҳоланд ўз голини урди ва учрашув тақдири ўйин стартидаёқ ҳал бўлгандек кўринганди. Аммо иккинчи бўлим бошида Родри рақибнинг бўйнидан бўғгани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди, Гвардиола шогирдлари эса бўлимни асосан ҳимояда ўтказишига тўғри келди. Якунда ғалабали ҳисоб сақланиб қолди, лекин Родри икки турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади ва октябр ойида «Арсенал»га қарши ўйинда қатнаша олмайди.
«Бёрнли» – «Манчестер Юнайтед» 0:1
Гол: 0:1 – 45 Бруну Фернандеш.
Бёрнли – Траффорд, Робертс, Байер, Ал-Доҳил, Тэйлор, Браунҳилл (Бенсон, 86), Каллен, Рэмзи (Берге, 73), Гудмундссон (Ндайишимийе, 20), Колиошо (Бруун Ларсен, 73), Амдуни (Родригес, 73).
Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Эванс (Амрабат, 89), Линделёф, Регилон (Варан, 79), Каземиро, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Мужбри, Рэшфорд, Ҳойлунд.
Огоҳлантиришлар: Диогу Далот (13), Регилон (55).
Инқироз ҳолатидаги «МЮ» аутсайдерга қарши ўйинни ҳам суст бошлади. Аммо Мюнхенда жуда ғалати ҳаракатлари билан ёдда қолган Онана қутқарди ва Амдунининг бурчакка йўлланган хавфли зарбасини қайтарди. Кейин эса меҳмонларга дарвоза устуни ёрдамга келди ва «қизил иблислар» вақт ўтиб ўзига кела бошлади. Дастлаб, Эванснинг бурчак зарбасидан кейин урган голи бекор қилинди, бу вазиятда офсайд ҳолатида турган Ҳойлунд дарвозабонга халал берган деб топилди. Аммо 35 ёшли ҳимоячи тушкунликка тушмади ва биринчи бўлим охирида ажойиб пас берди ва Бруну Фернандеш тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўрига йўллади. Аутсайдер жамоа устидан ғалаба қозониш учун шу голнинг ўзи етарли бўлди, аммо «МЮ»нинг муаммолари қанчалик чуқурлигини АПЛда дебют қилган Амрабат ўйин охирида чап қанот ҳимоячи позициясини ёпиш учун туширилгани ҳам кўрсатиб турибди.

Испания: Хавининг юбилейи
«Барселона» – «Селта» 3:2
Голлар: 0:1 – 19 Ларсен, 0:2 – 76 Дувикас, 1:2 – 81 Левандовски, 2:2 – 85 Левандовски, 3:2 – 89 Жоау Канселу.
Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу, Кристенсен (Балде, 60), Кунде, Алонсо (Ямал, 46), Гундўған, Ромеу (Араухо, 46), де Йонг (Гави, 36), Жоау Феликс, Ферран Торрес (Рафиня, 72), Левандовски.
Сельта – Виляр, Мингеса, Старфелт, Нунес, Домингес, Ристич, Де Ла Торре, Белтран, Бамба, Аспас (Сведберг, 78), Ларсен (Дувикас, 66).
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (36), Гави (39), Нунес (43).
Янги шартномага эга бўлган ва маоши оширилган Хави шанба оқшомида турли ҳиссиётларни бошдан кечирди. Аввалига бу майдондаги воқеалардан ғазабланиш ва тушунмовчилик эди. «Барселона» кўпроқ ҳужум қилаётган ва ташаббусни қўлга олгандек кўринарди, аммо «Селта»нинг қарши ҳужумлари ҳимоя чизиғини боши берк кўчага тиқиб қўярди. Галисияликлар биринчи бўлимда кўпроқ гол уриши ҳам мумкин эди, аммо Странд Ларсеннинг биргина голи билан кифояланди, кўк-анорранглилар эса 36-дақиқадаёқ жароҳат туфайли Френки де Йонгдан айрилишди.
Мезбонларни гоҳ Ориол Ромеунинг жонбозлиги, гоҳ Тер Штегеннинг сейвлари қутқариб қоларди. Ферран Торрес қулай вазиятларни йўққа чиқариши ортидан, 76-дақиқада меҳмонлар иккинчи голни уришганида сенсация муқаррардек кўрина бошлади. Ҳамма шундай ўйлаётганди, фақат каталониялик футболчилар эмас. Қутқарув амалиёти Жоау Феликснинг нозик паси билан бошланди, ҳимоячилар ортида очилган Левандовски тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади. Полякнинг иккинчи голи Жоау Канселунинг узатмасидан урилди, якуний ҳисоб эса Гавининг марказий ҳужумчи позициясида пайдо бўлган Канселуга диагонал узатмаси орқали ўрнатилди.
Ўйин давомида собиқ жамоадошларини қийнаган Мингес жуда қулай имкониятдан фойдалана олганида бундай камбэк содир бўлиши қийин эди. Шундай экан, Хави мураббийлик фаолиятида ла лигада қўлга киритилган юбилей 50-ғалабасидан кейин бу жамоасининг энг яхши ўйини бўлмагани ва одатда бундай ўйинларда мағлубиятга учралишини тан олди, аммо бу оқшом жамоа ғолиб характерини намойиш этганини эътироф этди. Бу Испанияда сўнгги 22 йилликда 80-дақиқагача икки гол фарқи билан ютқазилаётганда қўлга киритилган илк ғалаба бўлди.

Италия: «Милан» нохуш серияга барҳам берди
«Милан» – «Верона» 1:0
Гол: 1:0 – 8 Рафаэл Леау.
Милан – Спортиелло, Тиав, Киер, Томори, Флоренци (Бартезаги, 75), Крунич (Лофтус-Чик, 65), Пулишич (Побега, 80), Рейндерс, Муса, Рафаэл Леау (Окафор, 80), Жиру (Йович, 65).
Верона – Монтипо, Фараони (Бонаццоли, 46), Давидович, Маняни, Хин, Терраччано (Журич, 89), Дуда (Сапонара, 70), Онгла, Фолоруншо, Лазович (Кабал, 70), Нгонж (Суслов, 80).
«Милан» том маънода муаммолар гирдобига тушиб қолганди. Аввалига дербида 1:5 ҳисобида ютқазилди. Кейимн — «Нюкасл» дарвозаси томон 25 бор зарба йўлланган ўйинда голсиз дуранг қайд этилди, шунингдек асосий дарвозабон Менян жароҳат олиб, сафдан чиқди. Жамоа бахтига дарвозабоннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, «Верона» билан ўйинда эса усиз ҳам уддалашди. Нохуш серияни жамоа етакчиси Рафаэл Леау тўхтатди. Португалиялик футболчи А серия ўйинларида қаторасига учинчи учрашувда гол урмоқда. Унда бундай серия охирги бор Франция чемпионатида, «Лилл» сафида ўйнаётганида кузатилганди.
«Сассуоло» – «Ювентус» 4:2
Голлар: 1:0 – 12 Лорянте, 1:1 – 21, автогол Виня, 2:1 – 41 Берарди, 2:2 – 78 Киеза, 3:2 – 82 Пинамонти, 4:2 – 90, автогол Гатти.
Сассуоло – Крано, Толян, Эрлич, Руан (Вити, 46), Виня (Феррари, 90), Байрами (Дефрел, 85), Болока, Матеус Энрике, Берарди, Лорянте (Педерсен, 85), Пинамонти (Кастилиехо, 85).
Ювентус – Шченсни, Данило, Бремер, Гатти, Маккенни (Веа, 60), Костич (Айлинг, 46), Рабио, Локателли (Милик, 83), Миретти (Фаджоли, 46), Киеза, Влаҳович (Кин, 76).
Огоҳлантиришлар: Рабио (36), Болока (51), Данило (55), Берарди (58), Виня (64), Пинамонти (83).
Массимилиано Аллегри ҳайрон қолдирди. Бунгача 112 ўйин мобайнида у олдинги ўйиндаги бошланғич таркибга камида битта ўзгартириш киритиб келарди, бу сафар эса протоколга ўтган ҳафтадаг ўйинда тушган футболчиларни тўлиқ киритди. Аммо, албатта, мураббийнинг бу қарори билан «Ювентус»нинг мавсумдаги илк мағлубияти орасида алоқадорлик йўқ. Шунчаки, «Сассуоло»нинг бир қанча футболчилари одатдагидан кучлироқ ўйнаб юборди, туринликларнинг айримлари эса очиқчасига ёмон ўйнади.
Энг ёрқин мисоллар — Шченсни ва Лоренте, вингернинг зарбалари дарвозабон учун ҳақиқий даҳшатга айланди. Биринчи ҳолатда поляк яқин бурчагига келган тўпни тўсишда қўпол хатога йўл қўйди. Иккинчисида эса тўпни ҳал қилувчи голни урган Пинамонтига ташлаб берди. Ва албатта иш Берардининг иштирокисиз кечмади, Туриндагилар ёзда уни сафга қўшиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилишганди. У «Кекса синиора»га қарши охирги олти ўйинда 2 гол уриб, 3 голга узатма берган.
Бу қадар кўп хатолар билан «биянконерилар» ёрқин ўйин кўрсатаётган Киезанинг ўзи билан муваффақиятга эриша олмасди. У аввалига ўз узатмаси билан Винянинг автоголига сабабчи бўлди, кейин ўзи ҳам гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Аммо унинг шериклари ҳам ўз дарвозасига гол урганида барчаси бефойда эди. Гатти тўпни ортга қайтарганида дарвозабон ўз жойида эмаслигини унутиб қўйди, ахир тўпга бурчак томондан айнан Шенсни етказиб берганди.

Германия: одатий 7:0
«Бавария» – «Боҳум» 7:0
Голлар: 1:0 – 4 Шупо-Мотинг, 2:0 – 12 Кейн, 3:0 – 29 де Лигт, 4:0 – 38 Сане, 5:0 – 54, пеналти Кейн, 6:0 – 81 Тел, 7:0 – 88 Кейн.
Бавария – Улрайҳ, Мазравий, де Лигт (Упамекано, 46), Ким Мин Жэ, Дэвис (Крэтциг, 65), Киммиҳ (Горетцка, 77), Лаймер, Коман (Мюллер, 77), Сане, Шупо-Мотинг (Тель, 65), Кейн.
Боҳум – Риманн, Пасслак (Лоосли, 36), Ордец, Машович, Бернардо, Виттек (Ҳофманн, 36), Лосилла (Гамбоа, 46), Штегер, Беро, Асано (Остерҳаге, 68), Антви-Аджей (Дашнер, 77).
Тезлик олган «Бавария» «Боҳум» мудофаасини яксон этди ва бу жараёнда Кейн энг кўп фаоллик кўрсатди. Англиялик ҳужумчи бундеслигада илк ҳет-тригини қайд этди, қўшимчасига — турнирнинг янги рекорди ўрнатилди. Дебют мавсумидаги дастлабки беш ўйинида Ҳарри ўн (7+3) самарали балл ишлаб, Ҳоланднинг рекордини янгилади. Норвегиялик ҳужумчи бу оралиқда фақат голлар сони (8) бўйича устунроқ. Англиялик футболчининг Мазравийнинг узатмасидан кейинги учинчи голи — уникал серияни давом эттиришга имкон берди. Мюнхенликлар учинчи мавсумдирки «Боҳум»ни футбол учун ҳайратланарли даражадаги 7:0 ҳисобида мағлуб этмоқда. Бундан ташқари, улар миллий биринчиликда қаторасига 60 уй учрашувида рақиб дарвозасини ишғол этиш бўйича рекордни такрорлашга яқинлашмоқда. Ўтган асрнинг 70-йилларидаги рекордни такрорлаш учун яна тўрт ўйин қолди.
«Боруссия» Д – «Волфсбург» 1:0
Гол: 1:0 – 68 Ройс.
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон, Ҳуммелс, Бенсебайни, Шлоттербек, Ройс (Жан, 83), Брандт, Ўзжан, Нмеча, Фюллкруг (Аллер, 78), Байно-Гиттенс (Мален, 63).
Волфсбург – Кастелс, Мэле, Лакруа, Йенц, Рожерио, Арнолд, Черни (Камински, 65), Сванберг (Вранкс, 78), Майер (Виммер, 88), Винд (Сарр, 78), Тиагу Томаш (Баку, 78).
34 ёшли Ройс — ҳар доим ҳам бошланғич таркибдан ўрин олмаса-да, ҳамон «Боруссия» учун муҳим фигура бўлиб қолмоқда. У Брандтнинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйиб ўйин тақдирини ҳал қилишдан олдин ҳам бир неча хавфли зарбалар йўллаганди. Хусусан, у биринчи жарима зарбасини ижро этганида фақат «Волфсбург» дарвозабони аъло даражада ҳаракат қилиши тўр дарвоза тўрига бориб тушишига йўл қўймаганди. Ройс барибир дарвозани ишғол этганида эса, у Юпп Ҳайнкес билан тенглашиб олди — уларнинг иккиси ҳам бундеслига ўйинларида 62 мартадан ҳисобни очувчи голни уришган. Лекин бу тандемдан олдинда яна тўрт футболчи жойлашган, улардан бириЛевандовски. Энг юқори натижалар эса афсонавий мерганлар — Герд Мюллер ва Клаус Фишер томонидан қайд этилган, уларнинг ҳисобида 86 тадан шундай голлар бор.
«Боруссия» М – РБ «Лейпциг» 0:1
Гол: 0:1 – 75 Вернер.
Боруссия М – Николас, Скалли (Нойҳаус, 79), Элведи, Вебер, Итакура, Нетц, Вайгл, Коне (Ҳак, 79), Райтц (Крамер, 79), Онора (Нгуму, 64), Сиебатшо (Плеа, 64).
РБ Лейпциг – Бласвиҳ, Ҳенриҳс, Лукеба, Симакан, Раум, Симонс (Зайвалд, 84), Карвалю (Баумгартнер, 70), Кампл, Шлагер (Клостерманн, 85), Опенда (Поулсен, 70), Шешко (Вернер, 70).
«Бавария»ни тўпланган очколар сони бўйича якшанба куни «Байер» қувиб етиши мумкин, ҳозирча эса учлик «Лейпциг» томонидан ёпилган. «Ҳўкизлар» жамоаси бу турда Менҳенгладбаҳда қийин ғалабага эришди, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган Вернер эса идеал жокер вазифасини ўтади. Марко Розе уни майдонга 70-дақиқада туширди ва Тимо беш дақиқа ўтиб Чави Симонснинг узатмасини голга айлантирди. Бу апрел ойидан буён гол урмаган Вернер учун мавсумдаги биринчи гол бўлди.

Кун статистикаси
- Бундеслига тарихида 1-бор беш турдан кейин бирданига бешта жамоа ғалабасиз қолмоқда.
- Тил Нидерландия чемпионатида ПСВ, «Фейеноорд» ва АЗ клублари сафида 10 дан ортиқ гол урган илк футболчига айланди.
- «МЮ»нинг бошланғич таркибида 10 миллат вакиллари тушишди. АПЛда бу каби турли-туманлик охирги бор 2013 йилда «Нюкасл» томонидан намойиш этилганди. Аммо инглизлар бу борада Белгиянинг «Шарлеруа» клубидан анча ортда, бу жамоа 29-бор 111 мамлакат вакилларини стартда туширди.
- 36 ёшу 145 кунлик — «Унион» ҳимоячиси Бонуччи шу ёшда. Италиялик фахрий футболчи бундеслигада сўнгги 20 йилликдаги «энг кекса» дебютант бўлди.
- «Лацио» ҳужумчиси Иммобиле топ-5 лигалардаги голлари сонини 250 тага етказди. У сўнгги 11 мавсумда бу натижани қайд этган илк италияликка айланди. Чиродан ташқари, бу барер Месси, Криштиану Роналду, Левандовски, Луис Суарес, Бензема, Кейн ва Салоҳ каби футболчилар томонидан босиб ўтилган.
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
11:01 / 19.05.2026
«Арсенал» ғалабали серияни давом эттирди ва чемпионликка яқинлашди
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026